«uzauto motors» тегли мақолалар


Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki қулай шартлардаги автомобиль харидини таклиф қилмоқда
24 апрель 2024, 09:00

Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki қулай шартлардаги автомобиль харидини таклиф қилмоқда

Chevrolet ва Ipak Yo‘li Banki`нинг янги таклифига кўра, бренд автомобилларини тўрт йиллик кредит асосида 15% бошланғич тўлов билан сотиб олиш мумкин.

Chevrolet автомобилларини энди янада қулай шартларда харид қилиш мумкин
23 апрель 2024, 09:00

Chevrolet автомобилларини энди янада қулай шартларда харид қилиш мумкин

Chevrolet ҳамда «Бизнесни ривожлантириш банки» Chevrolet автомобилларини 15 фоизлик бошланғич тўлов билан беш йилга кредитга сотиб олишни таклиф қилмоқда.

UzAuto Motors 23 апрель куни Damas учун контрактацияни очади
22 апрель 2024, 14:49

UzAuto Motors 23 апрель куни Damas учун контрактацияни очади

23 апрель куни соат 10:00 да UzAuto Motors белгиланган муддатда тўлов қилинмагани туфайли аввалги контрактациядан чиқарилган Damas автомобиллари контрактациясини қайта очади. Нархлар ўзгаришсиз қолади.

UzAuto Motors`нинг Ўзбекистон автомобиль бозоридаги улуши 81 фоизни, ADM Jizzakh`ники 5,5 фоизини ташкил этмоқда
9 апрель 2024, 17:13

UzAuto Motors`нинг Ўзбекистон автомобиль бозоридаги улуши 81 фоизни, ADM Jizzakh`ники 5,5 фоизини ташкил этмоқда

2023 йилда UzAuto Motors 4,85 млрд долларлик 369,99 минг дона автомобиль ишлаб чиқариб, Ўзбекистон автомобиль бозорининг 81 фоизини эгаллади. ADM Jizzakh улуши 5,5 фоизни ташкил этган, бозорнинг қолган улуши импорт, жумладан, 291 млн долларлик 8948 та BYD автомобили ҳиссасига тўғри келди.

UzAuto Motors Labo учун қўшимча контрактация очади
28 март 2024, 14:41

UzAuto Motors Labo учун қўшимча контрактация очади

UzAuto Motors 29 март куни Labo автомобили учун қўшимча контрактация очилишини маълум қилди. Компания нархлар ўзгаришсиз қолишини алоҳида таъкидлади.

Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган — UzAuto Motors
12 март 2024, 17:52

Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган — UzAuto Motors

UzAuto Motors Damas, Labo ва Cobalt нархларни ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини таъкидлади. «Контрактация жараёни олиб борилмаётганини инобатга олиб, chevrolet.uz сайтидаги нархлар 2024 йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган», — дейилади хабарда.

UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo нархини оширди
12 март 2024, 15:32

UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo нархини оширди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари нархини 3,5−6,7 фоиз оралиғида оширди. Компания, шунингдек, босқичма-босқич дилерларга кейинчалик сотиш учун автомобиль сотиб олиш имконини берадиган «ривожланган мамлакатларда қабул қилинган сотув тизими»ни жорий қилади.

Энди Chevrolet Onix` ни янада қулай шартларда харид қилиш мумкин
21 феврал 2024, 19:00

Энди Chevrolet Onix` ни янада қулай шартларда харид қилиш мумкин

UzAuto Motors ҳамда InfinBANK`дан янги таклифга биноан энди Chevrolet Onix автомобилини йилига 16,99 фоиз ставка билан кредитга сотиб олиш мумкин.

UzAuto Motors 25−27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддатини 10 январгача узайтирди
28 декабр 2023, 17:20

UzAuto Motors 25−27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддатини 10 январгача узайтирди

UzAuto Motors 2023 йилнинг 25−27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддати байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирилганини маълум қилди.

UzAuto Motors харидорлар «сотувга» жойлаётган шартномаларни мониторинг қилаётганини билдирди
28 декабр 2023, 15:47 1

UzAuto Motors харидорлар «сотувга» жойлаётган шартномаларни мониторинг қилаётганини билдирди

UzAuto Motors компанияси харидорлар томонидан «сотувга» жойланаётган шартномалар мониторингини олиб бораётгани ва уларнинг махсус маълумотлар базасини шакллантирилишини маълум қилди. Компания харидорлардан учинчи шахслардан тўлов қилинмаган автомобиль шартномаларини «сотиб олмасликликни» сўради.

UzAuto Motors 2024 йилдаги Cobalt, Damas ва Labo учун шартномаларни тузиб бўлди
27 декабр 2023, 11:51

UzAuto Motors 2024 йилдаги Cobalt, Damas ва Labo учун шартномаларни тузиб бўлди

UzAuto Motors 2024 йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун шартномаларни тузиб бўлди. 25−27 декабрь кунлари оммабоп автомобиллар контрактацияси даврида жами 171,2 мингдан ортиқ шартнома берилди.

UzAuto Motors ва бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар экспортдаги «йўл харажатлари» учун давлат бюджетидан 200 млрд сўм олади
26 декабр 2023, 18:31

UzAuto Motors ва бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар экспортдаги «йўл харажатлари» учун давлат бюджетидан 200 млрд сўм олади

UzAuto Motors ва бошқа компанияларга автомобилларни экспорт қилишда «йўл харажатлари»ни қисман қоплаш учун давлат бюджетидан 200 млрд сўм ажратилади. Маблағни 2022 йилда утилизация йиғимини қоплаш учун ажратиш режалаштирилган, аммо ўшанда маблағ етишмаган.

UzAuto Motors ишламай қолган контрактация тизимини тиклади
25 декабр 2023, 12:54

UzAuto Motors ишламай қолган контрактация тизимини тиклади

UzAuto Motors киберҳужумларга учраган ва ишламай қолган контрактация тизимини қайта ишга туширди. Онлайн контрактация 25 декабрь куни соат 14:00 да яна очилади ва фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилади.

UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo учун контрактацияни очади
22 декабр 2023, 09:25

UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo учун контрактацияни очади

UzAuto Motors Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактацияни 22 декабрь куни соат 12:00 да очади. Шартнома фақат онлайн тарзда расмийлаштирилади ва шу кунларда барча дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилиб, автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.

UzAuto Motors вақтида олиб кетилмаган автомобиллар кейинги мижозга берилишидан огоҳлантирди
14 декабр 2023, 17:02

UzAuto Motors вақтида олиб кетилмаган автомобиллар кейинги мижозга берилишидан огоҳлантирди

UzAuto Motors мижозларга автомобилларни дилерлик марказидан 5 иш куни ичида олиб кетишни эслатди. Акс ҳолда компания автомобилни навбат тартиби асосида кейинги мижозга беришга мажбур бўлади.

UzAuto Motors 2024 йил январидан Gentra/Lacetti ишлаб чиқаришни тўхтатади
4 декабр 2023, 20:10

UzAuto Motors 2024 йил январидан Gentra/Lacetti ишлаб чиқаришни тўхтатади

2024 йил январидан UzAuto Motors Gentra/Lacetti автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи. Gentra учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қуввати янги моделларга йўналтирилади, дея таъкидлади компания.

Chevrolet Onix нархи кескин ошди
15 ноябр 2023, 09:15 1

Chevrolet Onix нархи кескин ошди

UzAuto Motors Chevrolet Onix`нинг бешта позицияси нархини сезиларли даражада оширди. Энди энг арзон Onix 149 млн сўм ўрнига 177 млн сўмдан сотилмоқда. Компания нархларнинг ошиши сабабларини очиқламади.

UzAuto Motors автомобиль сотиб олиш билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди
7 ноябр 2023, 23:43 1

UzAuto Motors автомобиль сотиб олиш билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди

UzAuto Motors бир харидорга 10 талаб шартнома берилгани ҳақидаги маълумотни рад этиб, шартнома тузиш билан боғлиқ бошқа «тасдиқланмаган ва провокацион» хабарларга изоҳ берди. Компаниянинг фикрича, бу гап-сўзлар мижозлар орасида шов-шув кўтариш мақсадида тарқатилмоқда.

Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 учун шартнома тузиш очилди
3 ноябр 2023, 09:57

Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 учун шартнома тузиш очилди

UzAuto Motors Chevrolet расмий дилерлик марказларида Damas, Labo, Cobalt ва Captiva 5 сотуви бошланганини эълон қилди.

UzAuto Motors дилерлик марказларида шартномалар очилиши ҳақидаги миш-мишлар сабаб навбатлар ҳосил бўлди
30 октябр 2023, 13:30 1

UzAuto Motors дилерлик марказларида шартномалар очилиши ҳақидаги миш-мишлар сабаб навбатлар ҳосил бўлди

Интернетда 30 октябрдан бошлаб Chevrolet автомобилларини харид қилиш бўйича шартномалар қайта тикланиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. UzAuto Motors компанияси бу маълумотни рад этиб, дилерлик марказларида катта навбатлар ҳосил бўлганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг